«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Альваро Моратанинг Англияга келиши, Ромелу Лукакунинг савияси ва Маркос Рохонинг ҳолати ҳақида сўзлаб берди.

– Мени «Челси»нинг трансферлари қизиқтирмайди» – деган Моратани ҳозирги жамоасига олиб келмоқчи бўлган «кўклар»нинг собиқ мураббийи. – Ҳа, бизга яна бир марказий ҳужумчи керак эди. Златан жароҳат олиб сафдан чиққанини биласиз, Рэшфордга эса баъзан дам бериб туриш керак бўлади.

Ҳозир ишонч билан айтишим мумкинки, бизда топ ҳужумчи бор. Ҳақиқий тўпурар. У бир неча йил давомида шу даражасини сақлаб қола олади. У мен «Челси»да ишлаганимда ҳали бола эди.

«Юнайтед»да энди Лукаку бор. Ҳозир у Англия чемпионатидаги энг яхши ҳужумчи. Албатта, у ўз салоҳиятини исботлашига тўғри келади. Айниқса, Чемпионлар лигасида.  Аммо, бу йигит жуда талантли, буни рад этиб бўлмайди.

Нима учун «Челси» Моратани олиб келдими? Ахир клуб Диего Коста билан хайрлашди. Менимча бу ерда ҳаммаси оддий, – деган Моуриньо.

Моуриньо интервью берди. У ёзги трансферлардан рози эмас

– Рохо декабрга қадар даволанади. – дея маълумот берган «қизил иблислар» мураббийи. – У қишгача сафга қайта олмайди. Бизда захира имкониятлари кенг эмас, шу туфайли яна футболчи олиш керак. Мен аввалига 4 янги футболчи олиб келмоқчи эдим, аммо трансферлар бозорида бу иш осон эмас. Бу ерда қаттиқ кураш кетади. Биз барча талабларни бажарадиган клуб эмасмиз.

Баъзилар пулга муҳтож эмас ва хотиржамлик билан «йўқ» дейди. Уларда пул билан ҳаммаси жойида ва улар ўз шартларини ўтказишади.

Масалан, «Манчестер Сити» Уокер учун 25 млн фунт таклиф қилди, якунда эса Кайл уларга қанчага тушганини кўрдик. Ҳаммаси музокараларга боғлиқ. Ҳақиқат шундай, аммо мен бунга ўрганганман. Ҳозир ҳамма яхши футболчи учун катта пуллар тўлайди. Аммо яхши футболчи ва катта футболчи ўртасида фарқ бўлади, – дея сўзларини якунлаган мутахассис.