Чичарито Англияга қайтди

Спорт 21 Июль 2017 9786

«Байер» ҳужумчиси Ҳавьер Эрнандес «Вест Ҳэм» аъзосига айланади.

Лондон клуби ушбу мексикалик футболчи трансфери бўйича келишувга эришгани ҳақида расман маълум қилди. Яқин вақт ичида Чичарито тиббий кўрикдан ўтиб, «Вест Ҳэм» билан шартнома имзолайди.

Хабар қилинишича, унинг трансферидан «Байер» 13 миллион фунт ишлаб олади.

Якунланган мавсумда 29 ёшли футболчи Германия чемпионатида 37 учрашувда майдонга тушган ва 13 гол урган.

Кўпроқ янгиликлар