Фото: Фримонтдаги Tesla заводида аксар ишларни роботлар бажаради

Технология 21 Июль 2017 5792
Фото: wired

Американинг Tesla компанияси ўз электромобилларини қандай усулда ишлаб чиқаради? Бу кўпчиликни қизиқтирган савол, шундай эмасми? Ахир компания қисқа давр ичида юксак натижаларга эришмоқда. Wired нашри айни шу саволга жавоб бериш мақсадида компаниянинг Калифорния штати Фримонт заводидаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. 

Корхонанинг умумий майдони 500 минг кв.м.дан ошади. Шунга қарамай, деб ёзади нашр ишлаб чиқариш жараёни деярли тўлиқ автоматлаштирилган. Ишларнинг катта қисмини эса, роботлар бажаради. Бундан ташқари, фабрикада 6000 киши ишлайди. 

Роботлар экранлар ортидаги акрил шишаларни пайвандлайди

Kuka роботи автомобилларни йиғиш билан шуғулланади. 2017 йили Tesla Model 3 машинасини йиғишга тайёргарлик доирасида фабрикага 467 та янги Kuka роботи ўрнатилди.

Робот автомобилни бўяшдан олдин тайёрлайди.

Ишлаб чиқарилган эҳтиёт ва бутловчи қисмларни ишчи кўздан кечиради ҳамда белгилайди.

2017 йил мартида завод ишчилари корхонадаги автомобиль сақлаш билан муаммоларни қайд этган эди. Заводнинг 6000 ходими учун 4500 ўринли автотураргоҳ барпо этилган.

Кўпроқ янгиликлар