Германия ҳукумати Туркияга қурол етказиб беришни музлатиб қўйиши мумкин. Бу икки давлат ўртасидаги можаронинг кескинлашаётгани сабаб рўй бериши эҳтимолга яқин.

Бу ҳақда Bild таблоиди ГФР ҳукуматидаги манбаларга асосан ёзмоқда.

«Туркияга экспорт кафолатларини нафақат қайта кўриб чиқиш, балки улар бошқа бўлмаслиги ҳақида маълум қилиш керак», - дея хабар қилган «90/Яшиллар иттифоқи»дан бундестаг вице-спикери Клаудия Рот.

Унинг таъкидлашича, қурол етказиб бериш дарҳол тўхтатилиши лозим.

Аввалроқ Туркия Германияни «катта сиёсий масъулиятсизлик»да айблагани хабар қилинганди.