Грециянинг Кос оролида зилзила туфайли ҳалок бўлган икки эркак Туркия ва Швеция фуқаролари ҳисобланишади. Бу ҳақда Associated Press Греция ҳукумати маълумотларига асосан хабар берган.

Таъкидланишича, сайёҳлар барлардан биридаги деворнинг қулаши натижасида ҳаётдан кўз юмган.

21 июль кунига ўтар кечаси Туркия жануби-ғарбидаги Бодрум шаҳридан 10 километрлик масофада 6,7 магнитудали кучли ер силкиниши юз берди.