АҚШ қишлоқ хўжалиги вазири Сонни Пердьюнинг баёнотига кўра, Хитой расмийлари биринчи марта Америка гуручини импорт қилишга рухсат беришди. Бу ҳақда The South China Morning Post нашри ёзмоқда.

Вазирнинг қайд этишича, бу америкаликлар фермерларга дунёнинг энг йирик гуруч истеъмолчилари бозорининг эшигини очади.
 
«Биз ҳужжатни имзолаш учун ўнлаб йиллар ишладик ва бизнинг аъзолар Хитой истеъмолчиларига АҚШнинг соғлиққа хавфсиз бўлган юқори сифатли гуручини етказибберишга ҳаракат қилади», — деган АҚШ гуруч етиштирувчилар федерацияси президенти Бетси Уорд.

Унинг қўшимча қилишича, Хитой 13 кунда Америкада етиштирилган бир йиллик гуручни истеъмол қилади. 

Хитой 2001 йили Жаҳон Савдо ташкилотига аъзо бўлган вақтда гуруч бозори эшикларини очган эди. Бироқ, Хитой ва АҚШ ўртасида фитосанитар келишув бўлмагани бос, Америкадан гуруч импорт қилишга имкон бермас эди. 

АҚШда, қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, бу йил 6,07 млн тонна гуруч етиштирилади.