20 ва 21 сентябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» анжуманлар залида узоқ кутилган АКТ Ўзбекистон Ҳафталиги – Ахборот-коммуникация технологиялари ICT FORUM 2017 Форуми бўлиб ўтади.

Форум ўтказилишининг асосий мақсади ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кузатилаётган сўнгги тенденцияларни муҳокама қилиш учун экспертлар майдончасини ташкил этиш. Форум блоклар кўринишидаги анжуманлар, бўлимлар кўринишидаги йиғилишлар ҳамда маҳорат сабоқлари ва интерактив мунозаралар шаклида бўлиб ўтади.

Салоҳиятли маърузачилар электрон ҳукумат, ахборот хавфсизлиги, молиявий секторни рақамлаштириш ва “булутли” технологиялар каби мавзуларни ёритиб беришлари кутилмоқда. 

«Электрон ҳукумат» тизими фаолияти тўғрисидаги маърузада катта ҳажмдаги маълумотлардан (хизматлар сифатини яхшилаш, очик маълумотлар, «ақлли» шаҳарлар) фойдаланиш, давлат хизматлари (BPR, маъмурий жараён, давлат хизматларини ривожлантириш институти) тартибини такомиллаштириш, давлат хизматларининг сифатини бахолаш, идоралараро электрон ҳамкорликнинг ягона тизими, тўғрисидаги мавзулар муҳокамаси, ва АКТ орқали аҳоли билан мулоқот режалаштирилган. Шу мавзулар ҳақидаги маърузаларни 20 сентябрь куни соат 09.30 дан 13.30 гача тинглаш мумкин.

Молиявий секторини рақамлаштиришга оид мавзу муҳокамаси чоғида, маърузачилар онлайн–банкинг ва тўлов тизимлари, ижтимоий тармоқлар орқали тўлов, банклар учун “булутли” ечимлар, блокчейн ва шунга ўхшаш бошқа мавзуларни ёритишлари кўзда тутилган. Ушбу мавзуларни қамраб олган мажлис 20 сентябрь куни соат 14.00 дан 18.00 гача бўлиб ўтади.

АТ инфратузилмаси бўлимида “булутли” технологиялар, маълумотлар хавфсизлиги ва булутли платформа, хизмат кўрсатиш ёндашуви, кенг полосали алоқа линиялари инфратузилмасини ривожлантириш, симсиз ва мобиль алоқалар, шунингдек, кўплаб шу соҳага тегишли долзарб масалалар ҳақида маърузалара тақдим этилади. Маърузачилар 21 сентябрь куни соат 09.30 дан 13.30 гача бу борада ўз фикрларини билдирадилар.

Шунингдек, ахборот хавфсизлигига бағишланган қисмда инфратузилма ва ахборот тизимларини ҳимоя қилиш, ахборот хавфсизлиги соҳасида замонавий ечимлар ва технологиялар, “Интернет нарсалар” учун хавфсизлик ечимлари, DdoS- хужумлардан ҳимоя ва бошқа кўплаб мавзулардаги маърузалар тақдим этилиши кутилмоқда. Маърузалар вақти 21 сентябрь соат 14.00 дан 18.00 гача давом этади.

Маърузалар тезислар кўринишида кўриб чиқилади (А4 форматидаги бир варақ), ўринли баҳо бериш учун улар қисқа, аммо етарли тафсилотга эга бўлиши лозим. Тезислар  2017 йилнинг 15 августига қадар қабул қилинади.