АҚШ Марказий развекда бошқармаси (МРБ) директори Майк Помпеонинг маълум қилишича, Россия барча йўллар билан америкаликлар «ҳаётини мураккаблаштиришга» интилмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.

Помпеонинг таъкидлашича, Москва Суриядаги можарони ҳал этиш жараёнида, фақатгина «Америкага зиён» келтиришни қаттиқ хоҳлаётгани туфайли фаол тарзда иштирок этмоқда.

«Улар бизнинг ҳаётни мураккаблаштириши мумкин бўлган исталган нарсани излаб топиш ҳаракатида», - деди Помпео.

Шу билан бирга, МРБ раҳбари Россия АҚШнинг душмани ҳисобланиши ҳақидаги саволга жавоб қайтармай, бу масала мураккаб эканини қайд этган.

Аввалроқ МРБ WikiLeaks’ни жосуслик ва Россия разведкаси билан ишлашда айблаганди.