Сиёсатчи Борис Немцовнинг қизи Жанна отасининг ўлдирилиши иши бўйича озодликдан маҳрум этилган шахсларга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилиш ва ишни жамоат арбоби ҳаётига суиқасд қилиш моддасига ўзгартириш ҳақида сўрамоқда. Бу ҳақда РИА Новости адвокат Ольга Михайловага асосан хабар берди.

«Биз жиноят қандай моддада талқин этилаётгани билан умуман рози эмасмиз. Судланганларнинг ҳаракати Россия ЖКнинг 277-моддасига ўзгартирилиши лозим (жамоат ёки сиёсий арбоб ҳаётига суиқасд қилиш)», - деган адвокат.

Таъкидланишича, шикоят аризасида ишдаги моддани қайта ўзгартириш учун уни прокурорга юбориш сўралган.

13 июль куни Москва округ ҳарбий суди Немцовнинг ўлдирилиши бўйича жиноий ишдан ўтаётганларга ҳукм чиқарди. Унинг қотили – ички қўшинлар собиқ зобити Заур Дадаев 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Эслатиб ўтамиз, Борис Немцов 2015 йилнинг 28 февраль кунига ўтар кечаси Москва шаҳри марказида ўлдирилганди.