Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент вилоятига чиқади.

«Кун» манбаси маълумот беришича, президент кун ярмида Тўйтепада Тошкент вилояти фаоллари билан учрашув ўтказади.

Йиғилишда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш, ёш авлодни тарбиялаш ва иш билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилиши кутилмоқда.