Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, 2018 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш ёки этмаслигини ҳалигача ҳал қилмаган.

У бу ҳақда Сочидаги “Сириус” таълим маркази тарбияланувчилари билан учрашув давомида айтиб ўтган.

“Бу лавозимда ишимни давом эттиришим кераклиги борасида ҳозирча бир қарорга келмадим, ҳали ўйлаб кўраман. Яхши биласиз, 2018 йилда сайловлар. Сайлов кампаниясининг бошланишига ҳали вақт бор, шунинг учун кўрамиз”, - деган Путин.

Аввалроқ Путин разведка мактабидаги лақаби ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши ҳақида маълумот бергани хабар қилинганди.