Россия президенти Владимир Путин Сочидаги «Сириус» таълим маркази тарбияланувчилари билан учрашувда ўз ҳаётидаги асосий уч қадрли нарса ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда НТВ.ru хабар тарқатган.

«Биринчиси — ҳаётнинг ўзи. Бу энг катта бойлик. Кейингилари — севги ва озодлик», — деган президент.

У ўзи санаган қадриятларнинг ҳар бири учун трактатлар ёзиш мумкинлиги, улар ҳақида чексиз ўйлаш мумкинлигини қўшимча қилган.

Аввалроқ Путин разведка мактабидаги лақаби ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши ҳақида маълумот бергани хабар қилинганди. У шунингдек, 2018 йилги сайловларда иштирок этиш бўйича қарорни ҳали қабул қилмаганини билдириб ўтди.