Путин разведка мактабидаги лақаби ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши ҳақида маълумот берди

Жаҳон 21 Июль 2017 18545

Россия президенти Владимир Путин разведка мактабидаги лақаби ҳақида маълумот берди. Путиннинг Сочидаги “Сириус” таълим маркази тарбияланувчилари билан учрашувда маълум қилишича, унинг лақаби Платов бўлган.

“Разведка мактабида ўқиганимда, менинг лақабим “Платов” бўлган. Барчада лақаблар бор эди, сабаби иш шундай, бу махфий фаолият билан боғлиқ”, - деган президент.

Шунингдек, Путиннинг айтишича, ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайди. 

“Менда оғир иш куни шунчалик кеч тугайдики, Instagram учун вақт ҳам қолмайди”, - дея таъкидлаб ўтган у.

Унинг аниқлик киритишича, ижтимоий тармоқлардаги биронта саҳифага алоқаси йўқ.

Россия президенти ҳаётидаги учта энг асосий бойликни ҳам ошкор қилди.

“Биринчиси – ҳаётнинг ўзи. Бу энг катта бойлик. Муҳаббат ва эркинлик”, - деган Путин.

 

Кўпроқ янгиликлар