Россияда мессенжерлар фаолиятини тартибга солувчи қонун қабул қилинди

Технология 21 Июль 2017 2523

Россия давлат думаси жума кунги йиғилишда мессенжерлар фаолиятини тартибга солувчи қонунни учинчи якуний ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Қонун билан "мессенжер" тушунчаси киритилмоқда, шунингдек, бундай сервислар учун мажбуриятлар белгиланди.

Хусусан, мессенжерлар Россия ахборот технологиялари устидан назорат қилиш хизмати талабига кўра, бир сутка ичида қонун билан тақиқланган маълумотга эга хабарларни фойдаланувчига етказиб беришни тўхтатиб қўйиш мажбуриятини олди. Сервислар давлат органлари ташаббуси билан ва РФ қонунчилигига мувофиқ электрон хабарларни узатиш имкониятини таъминлаб бериши лозим.

Қонун фақатгина мессенжер операторларига нисбатан санкцияларни назарда тутади, бу агарда улар қонун бузилишига йўл қўйишса, рўй беради. Фойдаланувчиларга нисбатан жарималар ёки тўғридан-тўғри тақиқ қўлланилмайди. 

Шу билан бирга, мессенжерлар операторлари фойдаланувчилар шикоятига кўра, спамнинг тарқалишини тўсиб қўйиши лозим. Мессенжерларнинг ўзидан фойдаланишга тақиқ фақатгина суд қарори асосида чекланиши мумкин. Янги қонунга кўра, мессенжер фойдаланувчиларнинг абонентлик рақами ҳақидаги маълумотларни, фақатгина уларнинг розилиги билан учинчи шахсларга тақдим этиши мумкин. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70720 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36927 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21340 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80658 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61756 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган қайиқ чўкиб кетди
00:20 0 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 12 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 179 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 946 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 618 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар