Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида олиб бориладиган қурилиш ишлари билан танишди. Унинг маълум қилишича, Тошкент вилояти маъмурий маркази - Тўйтепа шаҳри хорижлик архитекторлар томонидан қурилади.

«Шу кунгача Тошкент вилоятининг маъмурий маркази йўқ эди. Бугун бу ишга киришмасак эртага кеч бўлади», — деган Президент. 

Давлат раҳбари Тўйтепа шаҳрини вилоятнинг маркази сифатида қайта қуриш тадбирлари амалга оширилаётгани, бу борада хориждан архитекторлар таклиф қилинганини таъкидлади.

Президент лойиҳа билан танишар экан, Тошкент—Тўйтепа йўли атрофида замонавий уй-жойлар қуриш, ижтимоий соҳа объектларини замон талаблари даражасида барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Эслатиб ўтамиз, йил аввалида Тошкент вилояти маъмурияти Тўйтепа шаҳрига кўчиб ўтганди.