АҚШ президенти Дональд Трампнинг жамоаси Россия бўйича махсус прокурор Роберт Мюллер фаолиятини текширувдан ўтказади, деб хабар бермоқда The New York Times.

Таъкидланишича, Трампнинг ёрдамчилари ва ҳуқуқшунослар Мюллер АҚШ Демократик партиясига ҳомийлик қилгани, шунингдек, унинг ФҚБ собиқ раҳбари Жеймс Коми билан эҳтимолий алоқаларини аниқлаш ниятидалар.

Шу билан бирга, Трамп маъмурияти аъзолари президентга қарши суриштирув ўтказаётган кишиларнинг манфаатлари зиддияти масаласини ҳам кўриб чиқишади.