Туркияда кучли зилзиладан сўнг 160 та афтершок қайд этилди, дея маълум қилишган Босфор университетидан. Бу ҳақда NTV телеканали хабар бермоқда.

«Магнитудаси 4,8 бўлган 160 та афтершок қайд этилди», - дея айтиб ўтишган университетда.

21 июль кунига ўтар кечаси Туркия жануби-ғарбидаги Бодрум шаҳридан 10 километрлик масофада 6,7 магнитудали кучли ер силкиниши юз берди.