Учтепада талончилик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жамият 21 Июль 2017 4593

2017 йил 12 июль куни Учтепа туманида номаълум кимсалар Фарҳод кўчасида турган фуқаро А.нинг 2 млн 490 минг сўм пулини очиқдан-очиқ, талончилик йўли билан эгаллаб олиб, воқеа жойидан яширинган. 

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида жиноий гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинган. Матбуот брифингида маълум қилинишича, Мўминов Шарофжон Сунатилла ўғли жиноий шериклари Тўрабеков Элёр Жўрабек ўғли, Исроилов Элёр Бахтиёр ўғли ва Бердибеков Суннат Маратовичлар ўзаро тил бириктириб, талончилик жиноятини содир этишган ва давлат рақами 01 Т 443 ХА бўлган “Нексия-2” русумли автомашинада жуфтакни ростлашган. 

Улардан фуқаро А.га тегишли пул маблағлари ва бошқа автомашинага тегишли давлат рақами далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди  (талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноий гуруҳ аъзоларининг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларга мурожаат қилиб, кимда-ким мазкур шахслардан жабр кўрган бўлса, 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиш ёки яқин орадаги ички ишлар идораларига мурожаат қилишни сўрайди. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар