Жорий йилнинг 21 июль куни Навоий вилояти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кармана туман Кенгашининг кенгайтирилган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кун.uz’га иттифоқ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда вилоят ҳокими Турсунов Кобул Бекназарович, Кармана туман ҳокими Умаров Фахритдин Саматович ҳамда туман ёшлари вакиллари, ҳамкор ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Кенгаш йиғилишида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кармана туман Кенгаши таркибини сайлаш, туман Кенгаши раисини сайлаш ҳамда Ижроия Қўмитаси таркиби тўғрисидаги масалалар киритилди.

Вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йил 30 июнь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижросини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи, 
Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш олдида турган долзарб вазифалар ҳақида маъруза қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кармана туман Кенгаш раиси этиб бир овоздан Рашидов Жалил Ибодуллаевич сайланди.