20 июль куни Тошкентда 5 та ЙТҲ юз берди, 1 инсон ҳаётдан кўз юмди

Жамият 22 Июль 2017 8964

2017 йилнинг 20 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 5 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 20 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 4162 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 928 тасини қўпол турдаги, 21 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 20 июль куни жами 561 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 378 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 183 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Кўпроқ янгиликлар