Америкада ФҚБ таъқиб машинаси барча қурилмалари билан савдога қўйилди

Технология 22 Июль 2017 8592

Американинг eBay онлайн кимошди савдо майдонида ноёб автомобиль сотувга қўйилди. Бир вақтлар Федерал қидирув бюросига қарашли бўлган Dodge Ram машинасидан ташқи кузатувни амалга оширишда фойдаланилган. Эътиборли томони шундаки, автомобилда барча «жосуслик» қурилмалари, айғоқчиларнинг бир нечта ёзув дафтарчалари ва ҳатто кузатувлар қайд этилган тасмалар ҳам сқланиб қолинган. 

Сотувчининг таъкидлашича, ФҚБ фургонни дилерлик салонидан янги ҳолида сотиб олган. Кейин у кузатувчилар эҳтиёжларига мувофиқ жиҳозланган. 

Автомобилга 3та қўшимча аккумулятор, кондиционер ва фургоннинг орқа қисмини иситувчи иситгич ўрнатилган. Иккита LCD экран, иккита DVD ускуна, интерком, видео ва кучайтирилган овоз ёзиш ускуналари, радарлар, пропан балонлари, қўшимча қулфлар ва ҳатто ҳожатхона ҳам бор. 

1989 йили ишлаб чиқилган фургонга 5,9 литрли мотор ўрнатилган. Машина атиги 23,5 минг миль (37,8 минг км) юрган. Сотувчининг таъкидлашича, фургон давлат кимошди савдосида харид қилинган ва ажойиб техник ҳолатда. 

Бундан ташқари, машинанинг ҳақиқатдан ҳам ФҚБга тегишли бўлганини тасдиқловчи ҳужжат ҳам бор. Мақола ёзилаётган вақтда унинг учун 11 минг 501 АҚШ доллари таклиф қилишмоқда. Савдо 2 кун 13 соатдан кейин якунига етади. 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49579 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 103397 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52988 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9865 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20537 Ўзбекистон
Ливан Сурия чегараси яқинида ҳарбий юриш бошлади
08:57 46 Жаҳон
Венесуэла президенти коррупцияга алоқадорликда айбланди
08:57 15 Жаҳон
АҚШ Руминияга 1,25 млрд долларлик ракета тизимлари етказиб бермоқчи 
08:53 26 Жаҳон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 623 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1694 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар