Ассанж Клинтонни Давлат департаментига киберҳужум ҳақида шахсан огоҳлантиришга уринган

Жаҳон 22 Июль 2017 3757
Фото: AP

WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж АҚШ Давлат департаментига қўнғироқ қилиб, Ҳиллари Клинтонни идора электрон тармоқларига киберҳужум ҳақида огоҳлантирмоқчи бўлган. “Хатар” ҳужжатли фильмининг трейлери айнан шу воқеага бағишланган. Фильм премьераси Showtime телеканалида шанба куни ўтказилади.

— Фильм Ассанжнинг оддий телефон қўнғироғидан бошланади. У АҚШ Давлат департаментига қўнғироқ қилиб, Ҳиллари Клинтон билан шахсан суҳбатлашишга ҳаракат қилган. Ассанж Клинтон хонимни интернетда махфий сўзлар ва файллар тарқалиб кетгани ҳақида огоҳлантирмоқчи бўлган, — дея хабар беради ҳужжатли фильми режиссёри Лора Пойтраснинг кадр ортидаги овози.

Томошабин фильмнинг кичик қисмида Ассанжнинг ёрдамчиси ҳамда WikiLeaks раҳбарининг ўзини кўради. Қиз АҚШ элчихонасига қўнғироқ қилади ва бу қўнғироқ жуда тезкор эканини хабар беради. Унда Давлат департаментининг ички маълумотлари ошкор этилиши мумкинлигига доир ахборот борлигини айтади. Бироз кутиб туриш ҳақидаги илтимосдан сўнг гўшакни Ассанжнинг ўзи олади.

— Сизга шу нарса тушунарли бўлишини истайман: бизда муаммолар йўқ, муаммолар сизда. Биз эса сизга бу муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришга уринмоқдамиз, — дея хабар қилади у телефон гўшагига.

Режиссёр Лора Пойтрас бундай фильмлар устида биринчи маротаба ишлаётгани йўқ. 2014 йилда у Эдвард Сноуден ҳақида ҳикоя қилувчи Citizenfour фильмини томошабинлар эътиборига ҳавола қилган. Showtime’дан хабар беришларича, Ассанж ҳақидаги фильм устида Пойтрас олти йил ишлаган.

Кўпроқ янгиликлар