Ҳавайида КХДРнинг эҳтимолий ядро ҳужумига тайёргарлик кўриш бошланди

Жаҳон 22 Июль 2017 7882

Ҳавайи ороллари аҳолиси КХДР томонидан уюштириладиган эҳтимолий ядро ҳужумига тайёргарлик кўришни бошлади, деб хабар бермоқда Associated Press агентлиги.

Штатдаги қонун чиқарувчилар совуқ уруш давридаги режаларни янгилашни талаб қилишган. Бу ушбу оролга қадар етиб келиши мумкин бўлган ядро қуроли ва баллистик ракеталарни ишлаб чиқаётган Шимолий Корея томонидан ортиб бораётган таҳдидга қарши туришда ёрдам бериши керак, дейилади хабарда.

Ҳавайининг фавқулодда ҳолатлар бўйича агентлиги таълим дастурини ишга туширди, унинг доирасида, ноябрдан бошлаб, ҳар ойнинг биринчи иш кунида ядро ҳужумидан огоҳлантириш тизими синовдан ўтказилади. Ҳавайиликлар илк бора бундай сиренани 80-йиллар охирларида эшитишган, дея таъкидлайди агентлик.

Кишилар варақалар ва теледастурлар орқали тревога пайтида нима қилиш кераклиги борасида хабар этилади. Пана жойни топишга 15-20 дақиқа вақт сарфланиши керак, ҳамда барча хатти-ҳаракатлар автоматлаштирилган даражага олиб чиқилиши даркор, дея маълум қилишган фавқулодда хизматлар вакиллари.

Уларнинг қайд этишича, табиий офатлар билан кўп тўқнаш келувчи ҳавайиликлар авариявий мажмуага эга бўлишлари лозим, ундан икки ҳафталик озиқ-овқат захираси ва сув жой олиши керак.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар