Испаниянинг «Барселона» клуби президенти Хосеп Мария Бартомеунинг фикрича, клуб собиқ яримҳимоячиси Хави келгусида Каталония жамоаси мураббийи бўлади. Футболчи ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клубида тўп сурмоқда. 

«Ҳозир у фақат ўйнаётгани йўқ, балки мураббийликни ҳам ўрганмоқда. Албатта, у бир кун келиб «Барселона» мураббийи бўлади. Билмайман, у бизнинг жамоаларимиздан қайси бирини бошқаради, аммо мақсад биринчи жамоа бўлиши аниқ. 

Месси фаолиятини якунлаганида у ҳам «Барселона»да қолади. Унинг ўрнини боса оладиган футболчини топишимиз жуда қийин бўлади», — дея Бартомеунинг сўзларини келтиради Football Espana.