Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ислом дунёсидаги энг муқаддас жойлардан бири – Ал-Қудсдаги Ал-Ақсо масжидига ҳурмат ва тарихий мақомни ҳуқуқий мажбурият, деб атади. Бу ҳақда “Анадолу” хабар қилмоқда.

“Тарихий масжидга кираверишдаги металл буюмларни қидириш қурилмалари ва бошқа чекловлар дарҳол олиб ташланиши ҳамда кво-мақом қайтарилиши лозим. Фитналарга зийрак ҳолда туриш лозим”, - дея маълум қилди Туркия раҳбари.

Эрдўған ислом ҳамкорлик Ташкилотининг амалдаги раҳбари сифатида халқаро ҳамжамиятни Ал-Ақсо масжиди билан боғлиқ чекловларни олиб ташлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларга ва дин эркинлиги масаласини таъминлашга чақирди.