Ереван ва Боку Тоғли Қорабоғдаги сулҳ бузилиш ҳолатларига доир маълумотлар тақдим этди

Жаҳон 22 Июль 2017 5628
фото: razm.info

Озарбойжон армияси 2017 йил биринчи ярмида 9 минг мартага яқин Тоғли Қорабоғ билан чегарадош ҳудудларда сулҳ битимини бузди. Бу ҳақда Арманистон мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғ мудофаа армияси ҳисоботига асосланган ҳолда хабар қилмоқда. 

"Бу давр мобайнида Қорабоғдаги ҳарбийлар позицияларига 121 мингдан ортиқ марта ўқотар қуроллар ўт очилган", - дейилади хабарда. 

Озарбойжон армияси танкларга қарши "Спайк" ракета мажмуалари, TR-107 ялпи реактив ўт очиш тизимлари, Д-30 гаубицалари ва Д-44 пушкаларидан ўқ узилган. 

Ўз навбатида, Озарбойжон мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кўра, Арманистон қуролли кучлари йил бошидан бери Қорабоғ можароси чегарасида 20 мингдан ортиқ ўт очишни тўхтатиш келишувини бузган.
 
"Арманистон армияси 2017 йилбошидан бери 20 307 марта ўт очишни тўхтатиш келишувини бузди", - деган матбуот хизмати раҳбари Вагиф Даргяхли.

Унинг сўзларига кўра, арман ҳарбий бўлинмалари фақат Озарбойжон қуролли кучлари позицияларини эмас, балки аҳоли пунктларини ҳам ўққа тутмоқда. 

Хусусан, ўтган бир кеча-кундузда фронтнинг турли йўналишида 133 марта сулҳ бузилган. 

Кўпроқ янгиликлар