Филиппин жанубида ҳарбий ҳолат йил охирига қадар узайтирилди

Жаҳон 22 Июль 2017 3363
Фото: AP

Филиппин конгресси депутатлари Минданао жанубий вилоятида ҳарбий ҳолатни 2017 йилнинг охирига қадар узайтириш учун овоз беришди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Ушбу ташаббусни 261 депутат қўллаб-қувватлади, бу эса қарорни қабул қилиш учун лозим бўлган даражадан учдан икки қисмга кўпдир.

Таъкидланишича, мамлакат хавфсизлик хизмати конгрессга Минданаодаги ҳарбий ҳолатни узайтиришни маслаҳат берган, у ерда ИШИД жангариларининг таъсири ортиб бораётгани айтилди.

19 июль куни Филиппинда жангарилар президентнинг қўриқлаш хизматига ҳужум қилгани хабар берилди.

Кўпроқ янгиликлар