Уругвайлик Хулио Маглионе 4-муддата Халқаро сузиш (FINA) президентлигига сайланди. Овоз бериш жараёни ташкилотинг Будапештда бўлиб ўтган конгрессида бўлиб ўтди. Шу кунларда Венгрия пойтахтида сув спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати ҳам бўлиб ўтмоқда. 

81 ёшли Маглионега FINA президентлиги учун курашда Европа сузиш лигаси раҳбари, италиялик Паоло Барелли бўлди. Конгресс ишида FINA федерациясига аъзо 176 давлат вакиллари қатнашмоқда. Унда ғалаба қозониш учун 177 овоз тўплаш талаб этилар эди. Уругвайлик мутахассис 258 та овоз тўплашга муваффақ бўлди. 

Қувайтлик Ҳусайн ал Мусаллам FINA биринчи вице-президенти, ЖАР вакили Сэм Рамсами иккинчи вице-президент этиб сайланди.