Қатар Араб мамлакатлари санкцияларига бардош бериб, унинг оқибатларига барҳам бера олди. Жазо чоралари амирлик ҳаётига кескин таъсир кўрсатмади, деб ҳисобламоқда Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ат Таний.

"Қатарда ҳаёт қамалга қарамай ўз изида давом этмоқда", — деган амир тўрт араб давлати билан муносабатларда инқироз кучайганидан кейинги илк чиқишида. Унинг телемурожаати "Ал-Жазира" сунъий телеканали орқали эфирга узатилган.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат қабул қилган чоралар сабабли мамлакат аҳолиси ўзгаришларни сезишмаган ҳам. 

Шайх Тамим бин Ҳамад Ат Танийнинг фикрича, араб давлатларининг Қатарга қарши ташвиқоти аввалдан режалаштирилган бўлган, бироқ у муваффақият қозонмаган. 

"Бу кампания аввалдан режалаштирилгани яққол намоён бўлди. Уни режалаштириб, амалга оширганлар Қатар суверенитетига қарши иш қилишди. Жаҳон ҳамжамияти кўз ўнгида Қатар обрўсига зид баёнотлар беришди", — деди Қатар амири. 

Унинг сўзларига кўра, уларнинг бу режаси барбод бўлган. Чунки, Қатарга қарши ўтказилган ташвиқотга ҳеч ким ишонмаган. "Шу боисдан ҳам ўз фикрига эга бўлган араб ва ажам давлатлари Қатарни қамал қилишга шошилишмади", — деган ат Тамим. 

Унинг қайд этишича, Ғарбда ҳеч ким Қатарнинг терроризмни қўллаб-қувватлаётганига доир айбловларга ишонмаган. "Бу айбловлар фақат сиёсий мақсадларга эга", — дея изоҳлаган амир.