Қатарнинг BeIN Sports телеканали БААда ишлай бошлади

Жаҳон 22 Июль 2017 3460
фото: Reuters

Қатарнинг BeIN Sports (собиқ Al Jazeera Sports) телеканали БААдаги миллий интернет провайдерларидан бирининг мижозлари учун телеканаллар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда The National нашри ёзмоқда.

Аввалроқ, БАА Қатар билан дипломатик муносабатларни узганидан кейин ушбу телеканал сайтига кириш тўсиб қўйилган эди. Бундан ташқари, унинг трансляцияси ва обуна бўлиш тақиқланганди. BeIN Sports телеканали минтақага жаҳон футболи мусобақаларини эфирга узатади. 

Нашрнинг ёзишича, провайдер телеканал обуначилар учун яна очиқ эканини тасдиқлаган. Обуначиларнинг ўзлари ҳам ижтимоий тармоқлар орқали бир ойдан ортиқ муддат кўрсатувлари намойиш этилмаган телеканал ишлаётганини ёзишган. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар