Венесуэла президенти Николас Мадуро Каракас бўйлаб махфий тарзда автомобилда айланди, деб хабар бермоқда Globo.

Президентнинг автомобилда ҳаракатланиши видеога олиниб, интернетда жойлаштирилди. Мақсад – мухолифат томонидан эълон қилинган иш ташлашнинг муваффақиятсизликка учраганини кўрсатиш эди.

Мадуро видеоёзувда ишлаётган кишиларни кўрсатган. Маълум қилинишича, мухолифат фуқаролар Миллий таъсис йиғилишини чақиришга қарши бўлиб, ишга чиқмаётганини иддао этаётган бўлса-да, бу ҳақиқатдан йироқ экан.

Аввалроқ Венесуэлада оммавий норозилик намойишлари вақтида 100 инсон ҳалок бўлгани хабар қилинганди.