«Барселона» ҳужумчиси Неймар келгуси ҳафтада «ПСЖ» футболчисига айланиши мумкин, деб ёзмоқда Испаниянинг Sport интернет-нашри.

Манба берган хабарга кўра, француз жамоаси Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси учун унинг шартномасида кўрсатилган товон пулини 26 июлга қадар тўлаши кутилмоқда. Ҳозирги вақтда бу сумма 222 млн. еврони ташкил қилади. Ҳозирда иккала жамоа ҳам янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун АҚШда бўлиб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу фақатгина молиявий фейр-плей талабларини бузган ҳолда Неймарни сотиб олиш мумкинлигини айтганди.