Нобанк кредит ташкилотларининг (НКТ) жами кредит қолдиғи 2017 йилнинг 1 июль ҳолатига 163,2 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар бермоқда.

НКТ кредит қолдиғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоиз ўсган.

Уларнинг активлари таққосланаётган даврда 34 фоиз ортиб, 185,2 млрд сўмдан ортди.

Нобанк кредит ташкилотларининг жами капитали 2016 йилнинг 1 июль ҳолатига нисбатан 32 фоиз ўсиб, қарийб 137,7 млрд сўмни ташкил этди.

Ҳозирги пайтда республика минтақаларида 76 та микрокредит ташкилоти ва ломбард фаолият кўрсатмоқда.