Бекобод шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган Д.Х. (исмлари ўзгартирилган) жамиятда фойдали меҳнат тури билан шуғулланмасдан, жиноят содир этиш йўлига кирди. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиб, фирибгарлик яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан тез ва осон пул топиш йўлини афзал билди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ.
 
2016 йилнинг 31 май куни Д.Х. фирибгарлик йўли билан вақтинча ишсиз, 1992 йилда туғилган А.Д.ни ишончини суистеъмол қилиб, «Банк пластик картасидаги 3.300.000 сўм пулларингизни нақлаштириб бераман» – деб алдаб, А.Д.дан ҳисобида 3.300.000 сўм пули бўлган пластик картасини олиб, унда мавжуд бўлган пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида бу фирибгарликларга чек қўйилди. Эндиликда Д.Х. содир этган хатти-ҳаракатлари учун қонун олдида жавоб беради.