Россиянинг Пенза шаҳридан Сочига парвоз қилаётган Ан-148 йўловчи самолёти қушлар галаси билан тўқнашиб кетгач, Саратов аэродромига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» авиадиспетчерлик хизматларидаги манбага асосан хабар тарқатди.

«Ан-148 йўловчи самолёти қўмондони парвозга кўтарилиш чоғида қушлар билан тўқнашиб кетганини хабар берди, кейинчалик двигателлардан бири ишдан чиққан. Ҳаво кемаси Саратовдаги захира аэродромига фавқулодда қўнишни амалга ошириш учун дарҳол йўл олган», - деди у.

Учувчилар битта двигателда ишлаётган самолётни муваффақиятли қўндиришди. Самолётдаги 80 га яқин йўловчи эвакуация қилинди.

Самолёт двигателини кўздан кечириш чоғида, қушлар билан тўқнашувдан сўнг у ишдан чиққани маълум бўлди.

Йўловчилар захирадаги борт орқали парвозни давом эттиришди.