Сизни ҳеч қачон уятга қўймайдиган видеорегистраторни қандай танлаш керак?

Технология 22 Июль 2017 20515

Керакли вазиятда видеорегистратор сизнинг энг яхши гувоҳингизга айланиши ва айбсизлигингизни исботлаб бериши мумкин. Шу сабабли харид қилаётганда, бу қурилмани синчиклаб танлаш керак бўлади, деб ёзади Lifehacker.ru.

 

Тузилиши

Айни пайтда турли тузилишларга эга видеорегистраторларни харид қилиш мумкин. Уларнинг ҳар бирида ўзининг афзалликлари ва камчиликлари бор.

 

Анъанавий

Камера, бошқарув блоки ва экран ягона корпусда жойлашган. Ўзининг нисбатан соддалиги билан афзал, регистраторга битта қувватлаш сими боради. Бунинг камчлигига унинг ўлчами катта эканлигини киритиш мумкин, айниқса, экрани букланмаса.

 

Модулли

 

 

Камера ва асосий блок, камроқ ҳолларда экрани ҳам алоҳида қисмдан иборат бўлади. Мўъжаз камера эътиборни жалб қилмайди, бошқарув блоки эса дастлабки созлаб олишдан сўнг юк бўлмасига солиб қўйилади ва зарур ҳолатларда чиқарилади. Камчилиги, симлари жуда кўплиги ва нархининг баландлиги.

 

Кўзгу

 

 

Регистраторнинг барча «ичак-чавоғи» орқани кузатиш кўзгусининг ичига яширинган ва асосий кўзгуга бириктирилади. Камера унинг ортида жойлашган ва ўчиқ ҳолатда умуман кўзга ташланмайди. Қулайлик ва мўъжазликка қарши далил сифатида унинг нархи ўта қимматлиги ва машинадан ташқарида фойдаланиб бўлмаслигини келтириш мумкин.

 

Гибрид қурилмалар

 

Бундай видеорегистраторлар навигатор ёки радар-детектор билан қўшма тарзда тайёрланган. Ҳаттоки машинадан ташқарида экшн-камера сифатида ишлатиш мумкин бўлган моделлари ҳам учрайди. Уларнинг устунлиги универсаллигида, лекин бу ҳам қиммат камералар тоифасига киради.

 

Рухсат этилган зичлиги

Матрицанинг рухсат этилган зичлиги — съёмка сифати, демакки, фавқулодда ҳолатларда ўзингизнинг ҳақли эканлигингизни исбатлаш тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган асосий параметр ҳисобланади. Ҳозир учта асосий стандарт мавжуд: HD, Full HD ва Super HD. Эскирган VGA форматли камералар ҳозир деярли учрамаяпти, янада замонавийроқ 4К форматдан фойдаланиш қимматлиги ва файлларнинг ҳажми ўта катта бўлиши туфайли самарасиз.

HD. Бу стандартдаги видеорегистраторлар  1280×720 пиксел зичликда ролик ёзади. Ҳозир бу зарур минимум ҳисобланади, бюджетли қурилмалар айнан шундай матрицалар билан таъминланмоқда. Улар кадрларнинг четини суваб юбормайди, объектлар чегарасини аниқ-тиниқ суратга олади.

Full HD. Бу форматни қўлловчи қурилмалар 1920×1080 пиксел зичликда суратга олади ва йўлдаги ҳолатларни аниқ манзарасини муҳрлайди. Видеода барча объектлар ва ёзувлар, давлат автомобиль рақамлари аниқ-тиниқ кўринади.

Super HD. Бу форматли видеорегистраторлар 2304×1296 пиксел зичликда видеотасвирга олади. У деталлаштиришнинг янада кучли аниқлигини тақдим этибгина қолмасдан, кадрнинг керакли қисмини катталаштириб, зарур деталларни янада аниқроқ кўриш имконини ҳам беради.

Айни пайтда Full HD форматли видеорегистраторлар оптимал ҳисобланади. Лекин оддий HD форматлилари ҳам ҳамон сафда, агар бюджетингиз чекланган бўлса, бемалол ўшанақасидан ҳам харид қилишингиз мумкин.

Агар видеорегистратордан максимум натижа талаб қилсангиз Super HD форматли моделларга қаранг. Бундай қурилмалар тезкор ва сиғимли хотира карталари талаб этади, бироқ сизга у кинематография сифатини тақдим этади.  

Бу параметрни баҳолашда ҳушёрроқ бўлинг. Айни пайтда кўрсаткичлари ошириб ёзилган унчали қиммат бўлмаган кўплаб видеорегистраторлар учрайди, уни ишлаб чиқарувчилар интерполяция — паст сифатни юқори сифатгача чўзиш билан таъминлашган. Бундай қурилмалар сифати паст, хира картина суратга олади ва деталлаштириш даражаси ҳам паст бўлади.

 

Кўриш бурчаги

Бу ҳам видеорегистратор иши билан боғлиқ бўлган жуда муҳим параметр ҳисобланади. Кўриш бурчаги қанчалик катта бўлса, йўл қисми ва четининг шунчалик кўп қисми кадрга тушади. У горизонталига 120, диагоналига 145 градусдан кам бўлмаслиги керак. Алоҳида эътибор қаратинг: айрим ишлаб чиқарувчилар қути устига атайлаб диагонал бурчакни ёзишади, у эса шундоқ ҳам катта бўлиши керак.

Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчилар баъзан механик кўриш бурчагини ёзишади, бу эса паст сифатда ёзишда керак бўлади. Масалан, Full HD форматда ёзишда 90–100 градус қамраб олинади, бироқ HD формати танланса, бурчак 120 градусгача кенгаяди.

Яна шуни назарда тутинг: жуда катта кўриш бурчаги (горизонталига 170 градусдан ортиқ) кадрнинг четларини айланалаштиради ва «балиқ кўзи» эффектини ҳосил қилади. Бундай кўриш бурчаги шаҳар бўйлаб юрганда фойдали, чунки паст тезликда қўшни полосалар ва йўл четини ҳам суратга олиш имконини беради. Шоссе бўйлаб катта тезликда ҳаракатланганда бундай кўриш бурчагининг фойдасидан зарари кўпроқ бўлади.

 

Бириктириш тури ва механизми

Бириктиришнинг энг кенг тарқалган варианти — вакуумли сўрғич ва икки томонлама скотч ҳисобланади. Баъзи бир видеорегистраторларда ҳар икки бириктирув бўлади. Бу ҳолатда сўрғич ёрдамида видеорегистраторни оптимал жойга ўрнатиб, скотч ёрдамида доимий қотириб қўйиш керак.

Вакуумли сўрғич регистратор ҳолатини осонгина ўзгартириш имконини берса-да, унинг ҳажмини катталаштиради.

 

Қувватланиш

Барча видеорегистраторлар машина тармоғидан қувват олади. Адаптер ўт олдиргич ёки розеткага уланади. Шундан сўнг сим машина олд ойнасининг периметри бўйлаб регистратор ўрнатилган жойгача тортилади.

Видеорегистаторларнинг кўпчилиги ўз аккумуляторига (олинадиган ёки олинмайдиган) эга, улар машина тўсатдан ўчиб қолса ёки шошилинч вазиятлардан ундан фойдаланиш имконини беради. Аккумулятор сиғими ана шундай шароитлардан бир неча дақиқа ишлаб бериши мумкин.

 

Қўшимча функциялар

Албатта, видеорегистаторларда яна бир нечта турли параметрлар ва функциялар бўлади. Лекин уларнинг бу қадар кўплигини ҳам яхши сифат, деб бўлмайди, асло.

 

Фойдали функциялар

Зарба датчиги. Бунақаси ҳаммасида ҳам бор, тўқнашув, шошилинч тезлашиш ва тормозланиш, шунингдек, машина ағдарилганда суратга олинган видеоларни циклик қайта ёзилишдан ҳимоялайди.

WDR (Wide Dynamic Range). Бу функция кадрнинг турли участкаларида ёруғликни маъёрига келтиради. Тунда қаршидан келаётган машиналар чироғидан, кундузи қуёшдан тушадиган ёғдунинг съёмка сифатига таъсирини камайтиради.

GPS-модуль. Бу йўналиш ва координаталарни ёзиб боради, тезлик ошганда ёки ЙПХ масканига яқинлашганда билдириб туради.

Товуш сигналлари. Йўлдаги чизиқлардан чиқиб кетганда билдириб туради ёки узоқ йўлда тунда рулда ухлаб қолишнинг олдини олади.

Тасвир барқарорлиги. Машина ҳаракатланаётганида тасвирга олишда кадрларнинг сакрашига монелик қилади.

Ҳаракат детектори. Кадрда ҳаракат кузатилганда автоматик тасвирга олиш билан шуғулланади. Автомобиль тўхташ жойларида машинага зарар етказилганда айбдорни топишда асқотади.

 

Бефойда функциялар

HDMI. Видеорегистраторда суратга олинган видеони телевизорда қайта кўришдан бирор маъни йўқ. Далолатномага хотира картаси қистирилади ва судда ўша далил бўлиб хизмат қилади.

Сенсорли экран. Жуда ноқулай ва оддий физик тугмаларга барча жабҳаларда ютқазади.

Фото суратга олиш. ЙТҲ жойини фотосуратга олмайсизку, тўғрими? Агар шундай қилиш зарурияти туғилганида ҳам, бунинг учун ёнингизда доимо смартфон бор.

Ёруғлик диодли ёритиш. Назарий жиҳатдан тунда съёмка сифатини ошириши керак, амалда эса бу вазифани мутлақо эплай олмайди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар