АҚШ раҳбари Дональд Трамп 1945 йилдан бери мамлакатнинг энг машҳур бўлмаган президентига айланди. Қўшма Штатларнинг ҳозирги президенти ишини қўллаб-қувватлаш ўртача рейтинги 2017 йилнинг иккинчи чорагида (20 апрель – 19 июль) 38,8 фоизни ташкил этди.

Бу 1945 йилда ўтказила бошланган сўровлар тарихида президентлик муддатининг иккинчи чораги учун энг паст кўрсаткичдир. Бундан Gallup маълумотлари дарак бермоқда.

Трампдан сўнг энг машҳур бўлмаган иккинчи президент Билл Клинтон бўлиб қолмоқда, унинг рейтинги биринчи муддатдаги шу давр учун 44 фоизни ташкил этган.