«Ўзбекэнерго» АЖ ва Корея электроэнергетика корпорацияси (KEPCO) 22 июль куни англашув меморандумини имзолашди.

Томонлар ҳужжат доирасида энергетика соҳасининг деярли барча йўналишлари – электр энергияси ишлаб чиқаришдан тортиб, уни якуний истеъмолчига етказиб беришга қадар бўлган ҳамкорликни ўрнатишни режалаштирмоқда.

«Ўзбекэнерго» ҳамда KEPCO эскирган электр станцияларининг модернизацияси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ниятида. Ўзбекистон ва Корея мутахассислари тажриба алмашади. Ўзбек мутахассислари янги технологияларни ўзлаштиради.

Кутилишича, KEPCO мутахассислари Ўзбекистонга энергетика соҳаси ва асбоб-ускуналари ҳолати бўйича ишларни ўрганиш учун ташриф буюради.