Тошкент вилояти Ангрен ЭИЗда барпо этилаётган шина заводи ишга тушиши билан унда «Bars» бренди остида 21 ўлчамдаги автомобиль шиналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Заводда йилига 3 млн донагача турли ўлчамдаги автошиналар ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Уларнинг 2 млн донаси GM Uzbekistan қўшма корхонасига етказиб берилади. 

Бу маълумот давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ангренга ташрифи чоғида конвейер тасмалари, қишлоқ хўжалиги техникалари в автомобиллар учун шиналар ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод билан ташинуви чоғида эълон қилинди. 

Конвейер тасмалари ва шиналар саноат, қишлоқ хўжалиги, одамлар ҳаётида талаб катта бўлган маҳсулотдир. Ҳозирда бу турдаги маҳсулотларнинг барчаси хориждан импорт қилинади. Бу завод қурилиши шу каби маҳсулотларни импорт қилишга барҳам бериш баробарида экспортдан фойда олиш имконини беради. 

“Бу завод мамлакатимиз иқтисодиёти учун жуда муҳим аҳамиятга эга, - деди Шавкат Мирзиёев. Бу ерда халқаро стандартларга тўла мос келадиган кенг турдаги юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Бу ерда ишлайдиганлар ҳам барқарор даромад ола бошлайди”. 

Корхона, шунингдек, йилига 140 минг тиркама ва 60 минг дона трактор шиналарини ҳам ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, икки турдаги конвейер тасмалари ишлаб чиқарилади. Ички бозор талабини таъминлашдан ташқари, йилига 60 млн долларлик маҳсулотни экспорт қилиш режалаштирилган.