Ҳиндистон қурбонлар рўй берган терактлар сони бўйича жаҳонда учинчи ўринга чиқиб олди

Жаҳон 23 Июль 2017 9758

Ҳиндистон 2016 йил мобайнида инсонлар ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумлари рўйхатида Ироқ ва Афғонистондангина ортда қолиб, бу борада Покистондан ўзишга муваффақ бўлди, деб ёзади Times of India нашри.

«2016 йилда террорчилик ҳужумларига дучор бўлган давлатлар рўйхатида Ҳиндистон ўзининг ноқулай қўшниси — Покистондан ҳам баттарроқ ҳолатларга дуч келиб, уни учинчи ўриндан сиқиб чиқарган», — деб ёзади нашр АҚШ давлат департаменти буюртмасига кўра ўтказилган, терроризмни ўрганиш ва унга қарши ҳаракат қилиш миллий консорциумининг (START) тадқиқот маълумотларга асосан.

2016 йилда жаҳон бўйлаб юз берган 11.072 террорчилик ҳужумидан 927 таси Ҳиндистон улушига тўғри келади, бу эса 2015 йилдаги (798) дан 16 фоизга кўп. Ундаги ўлим ҳолатлари ҳам 17 фоизга — 2015 йилда 289 киши қурбон бўлган бўлса, ўтган йил бу кўрсаткич 337 кишига етган, давр мобайнида яраланганлар сони 500 дан 636 кишига кўтарилган. Бир вақтнинг ўзида эса Покистонда террорчилик актларининг 27 фоизга камайгани кузатилган  — 2015 йилдаги 1010 тадан 2016 йилда 734 марта.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ҳиндистонда уюштирилган террорчилик актларининг учдан икки қисми сўл экстремистлар — наксалитлар томонидан амалга оширилган. START’нинг баҳолашига кўра, наксалит-маочилар гуруҳи қурбонлар сони бўйича ҳаттоки Нигериянинг «Боко Ҳарам» гуруҳидан ҳам илгарилаб, ИШИД террорчилик ҳаракати ва «Толибон» ҳаракатидан сўнг жаҳондаги учинчи террорчилик гуруҳига айланиб улгуришган.

Маочи жангарилар «қизил белбоғ», деб аталувчи штатлар — Биҳар, Чҳаттисгарҳ, Жҳаркҳанд, Орисса, Маҳараштра штатининг шарқий қисмидаги жунглиларда яшириниб юришибди. 60-йиллардан буён улар марказий ҳукуматга қарши чинакам партизанлик уруши уюштириб келишмоқда: улар амалдорлар, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, тинч аҳолига ҳужум қилишади. Ўтган йили наксалитларнинг мамлакат бўйлаб уюштирган 336 терактида 174 киши ҳалок бўлган ва 140 дан зиёд киши яраланган. Ўтган йили Ҳиндистондаги энг қонли теракт июль ойида Биҳарда уюштирилган эди — ўшанда 16 инсоннинг ёстиғи қуриган эди.

Кўпроқ янгиликлар