Қашқадарёда вилоят ҳокими шаҳрисабзлик ёшлар билан учрашди 

Ўзбекистон 23 Июль 2017 5111

Шаҳрисабзда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Кун.узга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Унда Президентнинг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев, туман ҳокимлиги вакиллари, ташкилот раҳбарлари, Шаҳрисабз шаҳри ва тумани ёшлари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ёшларга оид давлат сиёсати доирасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, ўтказилаётган тадбирлар ҳақида сўз юритиб, ёшлар жамиятнинг энг илғор қатлами сифатида ҳамиша қўллаб-қувватланиши, уларнинг ҳар жиҳатдан баркамол шахс бўлиб вояга етишларини таъминлаш ҳукумат эътиборидаги энг асосий вазифа эканини таъкидлади.

— «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида президентимиз ҳаракат негизида мутлақо бошқача принцип ва ёндашувлар асосида ишлайдиган, ёшларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қила оладиган, ҳар қандай расмиятчилик ва кампаниявозликлардан холи, ҳақиқий демократик ташкилот — Ўзбекистон ёшлар иттифоқини тузиш ва 30 июнни мамлакатимизда «Ёшлар куни» сифатида нишонлашни таклиф этганликларини ўзи ҳам ёшларга бўлган катта эътибор намунасидир, — деди Қашқадарё вилоят ҳокими З.Рўзиев. 

Шунингдек, вилоятнинг иқтидорли ва фаол ёшлари сўзга чиқиб, юртимизда ёшларга Юртбошимиз томонларидан кўрсатилаётган ғамхўрликдан мамнун ҳолда ўз фикрларини билдирдилар.

Шундан сўнг ёшларнинг келгусидаги режалари, уларни ташвишлантираётган муаммолар ҳамда таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Шаҳрисабзда туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда Интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар юзасидан истиқболли режалар ишлаб чиқилди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30076 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42352 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158808 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45019 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 112 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 769 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 417 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1891 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 166 Спорт
Кўпроқ янгиликлар