Неймар «ПСЖ» билан 6 йиллик шартнома тузади

Спорт 23 Июль 2017 18809

«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, футболчининг отаси парижликлар жамоаси спорт директори Антеро Энрике ҳамда бошқарув кенгаши раиси Софи Жордан билан учрашиб, шартноманинг охирги бандларини муҳокама қилиб олган.

Ушбу трансфер «ПСЖ»га 400 млн еврога тушади. Клуб Неймарнинг трансфери учун 222 млн евро тўлайди, футболчининг ўзи эса 6 йиллик шартнома имзолаб, жами 180 млн евро ишлаб олади.

Ўтган ҳафтада Неймар жамоасини ўзгартирмоқчи экани, бу унинг каталонияликлар жамоасида «Месси соясида қолиб кетаётгани» билан изоҳланиши ҳақида хабарлар тарқалди.

«Барселона» ўз етакчисини сақлаб қолишни истамоқда, аммо охирги хабарларга кўра, томонларнинг музокаралари муваффақиятсизликка учраган.

Неймар «Барселона» таркибида 2013 йилдан буён ўйнамоқда. У жами 186 ўйинда майдонга тушиб, 105та гол урган ва 80та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70720 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36927 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21340 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80658 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61756 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган қайиқ чўкиб кетди
00:20 0 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 12 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 179 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 946 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 618 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар