Ҳонгконгга «Роке» тропик пўртанаси ёпирилиши натижасида паромлар ҳаракати тўхтатилган, муассасалар, офислар ва савдо нуқталари ёпилган. ТАСС берган хабарга кўра, Ҳонгконг аэропортида ўнлаб авиарейслар қолдирилган.

Маҳаллий обсерватория маълумотига кўра, ушбу табиий офат эпимаркази Ҳонгонгдан 40 км масофада жойлашган. Пўртана айни вақтда секинлашган ва ғарбий йўналишда ҳаракатланмоқда. Метеорологлар табиий офат кучини 10 баллдан саккиз баллга баҳолашган. Қайд этилишича, пўртана Хитой жанубидаги Гуандун ва Макао провинцияларига ҳам таъсир қилиши мумкин.