Озарбойжонда Миллий матбуот куни нишонланди

Жамият 23 Июль 2017 2593

22 июль куни Озарбойжон Республикасида Миллий матбуот куни нишонланади. Бугунги кунда мамлакатда 40 та ҳар кунлик нашр чоп этилади. Фаол интернет сайтлари сони 400 та атрофида. Анжуманда бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар ҳам иштирок этишган.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда республика президенти ёрдамчиси Али Ҳасанов сўзга чиқди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда биринчи газета нашрдан чиққанига 142 йил бўлган, деб хабар бермоқда тадбирда қатнашган “Кун” мухбири. 

Ҳасановнинг айтишича, давлат ҳукумати Миллий матбуот куни муносабати билан бир гуруҳ фаол журналистларга хонадон уйларни совға қилиш анъанасини йўлга қўйган.Бу йил ҳам президент Илҳом Алиев ташаббуси билан қатор журналистлар меҳнати муносиб тақдирланган.

2013 йилда 150 та уй  ОАВ ходимларига берилган бўлса, 2017 йилда 255 та уй калити журналистларга топширилган. Бундан ташқари, ижтимоий, сиёсий, адолат йўналишлари, қочқинлар ҳаётини ёритган журналистлар махсус мукофотлар билан тақдирланишган. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар