АҚШ Қуролли кучлари штаблар раҳбарлари бирлашган қўмитасининг раиси Жозеф Данфорд маълум қилдики, келгусида Россия ва Эрон Сурия ҳудудида рақобатлашади.

Унинг сўзларига кўра, бу икки мамлакатнинг Суриядаги вазифалари турлича ва шу омил уларнинг минтақадаги рақобатига олиб келади.

«Улар ҳозирча барқарорлик учун келишишган бўлиши мумкин, аммо кейин барибир рақобат бошланади. Уларнинг Сурия режими билан иттифоқи тез орада тугайди», — дея унинг сўзларини келтирган РИА Новости.

Бундан аввалроқ Данфорд Россия АҚШ учун катта хавф экани ҳақида айтгани хабар қилинганди.