«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Барселона» ҳужумчиси Неймарга «ПСЖ»га ўтмасликни маслаҳат қилди.

Football Espana нашри хабарига кўра, Роналду WhatsApp орқали Неймар билан гаплашган ва унга «Камп Ноу»да қолишни, фаолиятида орқага қадам ташламасликни маслаҳат берган. Қўшимча қилинишича, португалиялик футболчи рақиб жамоа етакчисига «Манчестер Юнайтед»дан таклиф келишини кутишни тавсия этган.

Маълумки, бу икки ашаддий рақиб жамоанинг икки футболчиси ўзаро дўстона муносабатларга эга ҳисобланади.

Ўтган ҳафтада Неймар жамоасини ўзгартирмоқчи экани, бу унинг каталонияликлар жамоасида «Месси соясида қолиб кетаётгани» билан изоҳлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Париж клуби ушбу футболчи учун 222 млн сарфлаб, унга катта маош тайинлашга (йилига 30 млн евро), шунингдек, трансферга розилик бериши учун катта миқдорда бонус беришга тайёр.