Айни кунларда Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Саудия Арабистонининг «Ат-Таъвун» клубига қарши учрашувда Игорь Сергеев томонидан учрашувнинг 29-дақиқасида киритилган ягона гол Ўзбекистон миллий терма жамоасига кичик ҳисобда ғалаба келтирди.

Маълумот учун, мазкур йиғин доирасидаги илк учрашувда миллий терма жамоа Эроннинг «Зоб Оҳан» клубига кичик ҳисобда имкониятни бой берган эди.

Ушбу йиғин Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги миллий терма жамоа учун Хитой ҳамда Жанубий Корея миллий терма жамоаларига қарши Жаҳон чемпионати саралаш учрашувларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўртоқлик учрашуви
Измир, Туркия. 23 июль, шанба

Ўзбекистон – «Ат-Таъвун» (Саудия Арабистони) 1:0
Гол: Игорь Сергеев (29).
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Александр Лобанов, 46), Даврон Ҳошимов (Эркин Бойдуллаев, 27), Отабек Шукуров, Мурод Ҳолмуҳамедов, Акмал Шораҳмедов, Фарруҳ Сайфиев, Шерзод Аъзамов, Саламат Қутибоев (Шохруз Норҳонов, 74), Жалолиддин Машарипов,  Сардор Мирзаев, Игорь Сергеев (Александр Мерзляков, 79).