Ўзбекистонлик ёшлар магистратурада ўқиш учун Россия Федерациясига юборилди

Ўзбекистон 23 Июль 2017 27277

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун мухандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3003 сонли қарори билан мухандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимида ўзаро ҳамкорлик асосида илмий ва таълимий лойиҳаларини амалга ошириш, ўқув-илмий жараёнга хорижий давлатларнинг ўқитувчи ва мутахассисларини жалб этиш, илмий-педагог кадрларнинг хорижда малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш мақсадида соҳа бўйича етакчи хорижий таълим муассасалари ва илмий марказлари, шу жумладан Россия Федерациясининг турдош олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш вазифалари қўйилган. 

Натижада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Россия Федерациясининг 11та университет ва илмий тадқиқот муассасалари билан ўзаро хамкорлик шартномаларини тузди.

2017 йилда институтнинг бакалавриатура таълим йўналишларини аъло баҳоларга тамомлаган 12 нафар битирувчи Россия олийгоҳларига йўлланди. Улардан 5 нафари Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университетида, 7 нафари Поволожск давлат технология университетида  магистратурада ўқишларини давом эттиришади. 

Шу муносабат билан 2017 йил 18 июль куни институт ректори Ў.П.Умурзаков билан Россия Федерациясига ОТМларига магистратурада ўқиш учун юборилаётган битирувчи талабалар  учрашуви ўтказилиб, уларнинг ўқишлари учун яратиб бериладиган имкониятлар, келгусида илмий ва илмий–педагог кадрлар бўлиб институтга соҳа етук кадрлар бўлиб қайтишлари тўғрисида маслаҳатлар берилди ва фикрлар алмашинилди. 

Институтнинг Илмий ишлар бўйича проректори Т.Султонов 2017 йил 20 июль куни И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан 5 нафар (Тошкент шаҳридан 1 нафар, Тошкент вилоятидан 1 нафар, Фарғона вилоятидан 1 нафар) битирувчилар Санкт-Петербург шаҳрига ота-оналар, институт раҳбарияти томонидан кузатиб юборилганини эътироф этди.

Кўпроқ янгиликлар