Ўзбекистонда киберспорт йўналишида профессионал жамоалар тузиш учун саралаш турнирлари ўтказилади

Спорт 23 Июль 2017 5778

Сиз иқтидорлимисиз? Унда ўзингизни синаб кўринг!

Кундан-кунга дунёда киберспорт тушунчаси оммалашиб бормоқда ва унинг мухлислари сони миллионларни ташкил этмоқда.
Киберспорт ўзи нима?
Киберспорт – бу виртуал макондаги мусобақа бўлиб, инсонлар ёки жамоалар ўртасида тенг шароитларда курашишни билдиради.
Бугунги кунда киберспортнинг жаҳон аудиторияси 230 миллион кишидан ошган бўлиб, спортнинг айрим турлари бўйича мукофот жамғармалари миллионлаб долларларни ташкил қилади.

Бу борада Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва кибер футбол федерацияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб бундай турдаги жаҳон ареналарнинг стандартлари ва параметрларига жавоб берувчи ва Ўртаосиёда ўхшаши бўлмаган 2.300 квадрат метрли жойда жойлашган «UzARENA» ҳақиқий киберспорт аренасини очган.

Ўзбекистон виртуал спортни ривожлантириш ва мамлакат киберспортсменларини жаҳонда машҳур бўлган киберспортчилар ва жамоалар билан бир қаторга олиб чиқиш Федерациянинг биринчи даражали вазифаси ва фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.

Ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун Федерация киберспорт ҳаваскорларига янги даражага чиқиш имконини бериш ва DOTA2, CS.GO, LeagueofLegends киберспорт йўналишлари бўйича профессионал жамоалар тузиш мақсадида саралаш турнирлари ўтказишни эълон қилади. 

Сиз истеъдодлимисиз? Сизнинг киберспортнинг турли йўналишлари бўйича куч синашиб юрган жамоангиз ёки дўстларингиз борми ва ўзингизни ўз ишингиз устаси деб ҳисоблайсизми? Унда биз Сизни кутамиз!
Саралашдан ўтинг, энг яхши эканлигингизни исботланг ва катта киберспорт жамоасининг бир қисмига айланинг.
Мусобақаларда қатнашмоқчимисиз, унда ушбу Телеграм каналига аъзо бўлинг: @UzArenAeSportsCentre

 

Кўпроқ янгиликлар