Англиянинг «Вест Ҳэм» клуби «Сток Сити» ҳужумчиси Марко Арнаутовични сотиб олганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Британия матбуоти берган хабарга кўра, 28 ёшли австриялик футболчи учун «болғаурарлар» 24 млн. фунт стерлинг тўлашига тўғри келган.

Арнаутович «Сток» сафига 2013 йилнинг сентябрида Бременнинг «Вердер» клуби сафидан келиб қўшилганди. Ўтган мавсумда Арнаутович АПЛнинг 32 учрашувида майдонга тушиб, 6 гол ва 5та голга ассистентлик қилган.